Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея КХДРга ҳарбий музокаралар ўтказишни таклиф қилди
17.07.2017 18:53,  
4

Yonhap News ​агентлиги хабар беришича, Жанубий Корея Миллий мудофаа вазирлиги Шимолий Корея расмийларини учрашувга таклиф қилган.

Вазир ўринбосари Су Чу Сок душанба куни эълон қилган баёнотда айтилишича, иккала давлатнинг ҳарбий мулозимлари ўртасидаги икки томонлама музокаралар чегара яқинидаги Шимолий Корея ҳудудудида бўлиб ўтади.

Жанубий Корея ҳукумати мазкур таклифга жавоб бериш учун Шимолий Кореяга ўзаро ҳарбий алоқа линияси орқали сўров юборган. Айни пайтда, учрашувда кимлар иштирок этиши ва унда муҳокама қилинадиган масалаларга аниқлик киритилмаган.

Мазкур учрашув амалга ошадиган бўлса, бу сўнгги уч йилдаги илк амалий учрашув бўлади. Сўнги марта томонлар 2014 йилнинг 15 октябрь куни бир стол атрофига тўпланишган ва зиддиятларни юмшатиш масаласини муҳокама қилишган эди. Аммо ўша учрашувда битимга эришилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан