Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Покистон бош вазири фарзандларининг ноқонуний мулклари туфайли истеъфога чиқди
29.07.2017 11:17,  
4

Олий Суд мамлакат бош вазири Навоз Шарифни ваколатидан маҳрум қилиш ҳақида қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera​ телеканали.

Покистон ҳукумати тарқатган баёнотда айтилишича, Навоз Шариф жума куни суд қарори билан ҳукумат раҳбарлигидан истеъфога чиқарилган. Покистонда бир неча ойдан бери бош вазирнинг коррупцияга алоқадорлиги бўйича тергов давом этаётган эди.

Суд бош вазир билан бирга молия вазири Исҳоқ Дорни ҳам ҳукуматдан четлаштиришга ҳукм қилган. Исҳоқ Дор илгари Навоз Шарифнинг ҳисобчиси бўлиб ишлаган эди. Молия вазири бош вазир ва унинг оиласи мулкларини қандай қўлга киритганига доир маълумотларни судга тақдим қилган.

Энди собиқ бош вазир ва унинг 3 нафар фарзанди Миллий Ҳисоб суди олдида коррупциявий айбловлар бўйича жавоб беришади. Навоз Шарифнинг оиласи Лондонда 4 та кўчмас мулкка ноқонуний эгалик қилишда айбланмоқда.

2016 йилда журналистлар бош вазирнинг оиласига алоқадор камида учта оффшор компанияларини фош қилишган эди. Навоз Шарифнинг Ҳасан, Ҳусайн ва Марям Шарифларга қарашли компаниялар Британиянинг Виргиния оролларида рўйхатдан ўтган бўлиб, 25 миллион долларлик мулкларга эгалик қилиши аниқланган.

Навоз Шариф ўзи ва фарзандларига қўйилган айбловларни рад этган ва фарзандларининг мазкур мулкларга эгалик қилиши қонунга мувофиқлигини таъкидлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан