Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сув тошқинлари Покистонни қанчага туширди?
29.08.2022 12:44,  
59

Тадқиқот натижаларига кўра, ғайриоддий кучли муссон ёмғирлари ва ҳалокатли сув тошқинлари жорий молиявий йилда нақд пул танқислигида бўлган Покистон иқтисодига 4 миллиард доллардан ортиқ зарар келтирган. Боиси, фалокат Синд ва Балужистондаги қишлоқ хўжалиги фаолиятига жиддий зарар етказган.

Албатта, ҳақиқий таъсирни баҳолашга ҳали эрта. Бироқ шунга қарамай, дастлабки иқтисодий талафотлар ҳақида тўхталиш мумкин. Покистондаги ушбу тошқин 1000 нафарга яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Миллионлаб одамларнинг жароҳатланишига ва кўчирилишига олиб келди. Дунё бозорида қишлоқ хўжалиги ялпи ички маҳсулоти 23 фоиз улушга эга бўлган Покистон давлати мазкур тошқинлар оқибатида жуда заиф бўлиб қолиши мумкин.

Жорий тўфоннинг оқибатлари импортнинг кўпайиши, экспортнинг кескин камайишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, катта эҳтимол билан мамлакатда инфляциянинг ўсиши кузатилиши мумкин.

“Бизнинг дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий ҳисоб тақчиллиги 4,4 миллиард АҚШ долларига яъни ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизига ошиши мумкин. Агар қарши чоралар кўрилмаса, нархларнинг ошиши таҳдиди Истеъмол нархлари индекси саватининг тахминан 30 фоизи таъсир кўрсатади”, - дея хабар бермоқда JS Global Research.

Вазият ҳукуматни қўшимча 2,6 миллиард долларлик пахта, 900 миллион долларлик буғдой импорт қилишга мажбур қилиши ва мамлакат тўқимачилик экспортини 1 миллиард долларга яқин йўқотишига олиб келиши мумкин. Бу жорий 2022-23 молия йилида тахминан 4,5 миллиард долларни (ЯИМнинг 1,08 фоизи) ташкил этади.

Хабарда айтилишича, сув тошқинлари туфайли истеъмолчилар пиёз, помидор ва қалампир каби уй-рўзғор озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмаслигига дуч келиши кутилмоқда.

Тошқинлар сабаб Покистонда энг кўп зарар кўрган ҳосил пахта ҳисобланади. Ўтган молия йилида фермерлар 8 миллион тонна пахта хом-ашёси ишлаб чиқариб, қониқарсиз натижа кўрсатишган бўлса, эндиликда бу кўрсатгич бундан ҳам баттар бўлиши шубҳасиз.

“Маълумотларга кўра, Синдда пахта даласи тошқин сабаб улкан миқёсида вайрон бўлган ва жорий йилда ҳосил олиш учун ярамайди. Мамлакат бу йил жаҳонга Покистон етиштириб берадиган пахтанинг 40 фоизини ҳам етказиб бера олмаслиги мумкин. Бу кутилмалар Покистонни 4,4 миллиард АҚШ долларидан маҳрум қилиши мумкин.

Гуруч – давом этаётган сув тошқинларида катта зарар кўриши кутилаётган яна бир экин. Яқин ўтмишда экин майдонлари сезиларли даражада кўпайган кам сонли экинлар қаторига киради яъни Покистонда бу маҳсулот етиштирувчи майдонлар икки йил ичида 20 фоизга кўпайган.

Ўтган давр мобайнида бу маҳсулот йиллик экспортга 2,5 миллиард доллар ҳисса қўшган. Гуруч экинларига зарар етказилиши ялпи ички маҳсулот ўсишининг пасайишига ва Истеъмол нархлари индекси инфляциясининг ошишига қўшимча равишда экспортнинг йўқолишига олиб келади.

Ушбу тошқин сувнинг йўқолиши икки-уч ой давом этиши тахмин қилинаётганлиги сабабли, унинг оқибатлари буғдой ва ёғли уруғларни экишнинг кечикишига олиб келиши мумкин. Буғдой экишнинг кечикиши икки томонлама зарба бўлади, чунки кўплаб фермерлар буғдойдан ёғли уруғларни етиштиришга ўтишган. Бундан ташқари, тошқиндан кейинги вазият ҳам бўлажак буғдой экинларининг ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Экишнинг кечикиши ва буғдой импорти нархларининг ошиши билан 30 миллион тонна буғдой талабининг 15 фоизини импорт қилиш унинг импорт ҳисобини 23 молиявий йилда 1,7 миллиард долларга олиб келиши мумкин.

Экинлар билан бир қаторда 500 мингдан ортиқ чорва моллари сув тошқинларида нобуд бўлган. Бу эса дизель ва ўғитлар нархининг ошишидан қийналаётган қишлоқ аҳолисининг оғирлигини ошириб, сут тақчиллигига олиб келади. Бундан ташқари, чорва молларининг танқислиги, қорамоллар орасида касаллик тарқалиши эҳтимоли ҳам гўшт танқислигига олиб келиши мумкин. Қолаверса, ушбу тошқин сабаб помидор нархи аллақачон кўтарила бошлаган.

Бу буғдой, озиқ-овқат ёғи, сут ва гўшт билан биргаликда Истеъмол нархлари индекси саватидаги вазннинг 18 фоизини ташкил қилади. Бу 13 йиллик 28 фоиздан юқори озиқ-овқат инфляцияси хавфини келтириб чиқаради.

"Озиқ-овқат хавфсизлиги учун ҳар қандай хавф, таъминот занжиридаги танқислик ва тўсиқлар бизнинг 23 молиявий йил давомида истеъмол нархлари индексининг 21 фоизга ошишига олиб келади. Биз ўғитлар, банклар, тракторлар ва нефть маркетинги компаниялари тошқиндан салбий таъсир кўрсатадиган тармоқлар қаторига киришини кутамиз”, – дейилади ҳисоботда.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда Покистонда содир бўлган тўфон оқибати 43 миллиард доллар деб баҳоланган:

– Биноларга 4 миллиард доллар;

– Экинларга 500 миллион доллар;

– Чорва молларига 10 миллион доллар миқдорида зарар етказган. Шунингдек, сув тошқини 5,3 миллион аҳолини иш жойидан маҳрум этган.

Абдулла НУР

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан