Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон ядровий қурол ишлаб чиқариш дастурини давом эттиради
1.08.2017 08:49,  
19

АҚШ Сенати томонидан Эронга қарши янги санкциялар қабул қилинганига қарамай, Эрон ҳукумати ядровий дастурни давом эттириш ниятидан қайтмоқчи эмас. Бу ҳақида Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмийсига асосланиб, Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати вакили Баҳром Қосимийнинг айтишича, расмий Теҳрон АҚШ Сенати қабул қилган қонунни «куракда турмайдиган» хатти-ҳаракат деб ҳисоблайди.

«Бу мутлақо ядровий келишувни йўққа чиқаришга уриниш ҳисобланади. Биз ракета дастуримизни тўлиқ қувват билан давом эттирамиз. Ҳарбий ва ракета дастури бизнинг ички сиёсатимиз доирасига киради. Бошқаларнинг унга дахл қилиш ёки бизга қал ўргатишга ҳаққи йўқ», – деб айтган вазирлик рамийси.

Эрон давлат телеканаллари хаабр беришича, дам олиш куни Эрон парламентининг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат масалалари бўйича қўмитаси АҚШ қўллаган янги санкцияларни муҳокама қилиш учун шошилинч йиғилиш ўтказган. Ташқи ишлар вазири ўирнбосари Аббос Ароқчининг айтишича, Эрон ҳукумати томонидан АҚШнинг «душманлик руҳидаги» ҳаракатига қарши муносиб жавоб қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада АҚШ Сенати Эрон, Шимолий Корея ва Россияга қарши санкцияларнинг янги пакети бўйича қонун лойиҳасини маъқуллаган. Қонун президент Трамп томонидан ҳозирча имзолангани йўқ. Бир кун ўтиб, АҚШ ҳукумати Эроннинг ядровий дастурини нишоонга олган санкцияларни жорий қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан