Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўқишга киролмаган 750 нафар абитуриент Чирчиқ давлат педагогика институтига қабул қилинади
1.08.2017 14:38,  
16

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Иқтисодиёт ва Молия вазирликларининг таклифларига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги таркибида Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди. 

Қарор Тошкент вилояти мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг тарбиячилар, бошланғич синф ўқитувчилари, айниқса, аниқ фанлар ва чет тиллари бўйича ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, туманлар ва қишлоқ жойларидаги таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ҳамда халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини жойларда ташкил этишни янада такомиллаштириш ва таълим сифатини яхшилаш мақсадида қабул қилинди.

Қарорда Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтига 2017/2018 ўқув йили учун 750 та қабул квоталари ажратилиб, Институтга талабалар контингентини Тошкент вилоятида доимий яшаётган Тошкент давлат педагогика университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур таълим муассасаларига белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида ўқишга қабул қилинмаган мос ва турдош таълим йўналишлари абитуриентлари ҳисобидан, Тошкент вилояти туманлари таълим муассасалари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда шакллантириш белгиланган. Бунда талабаларни ўқитишнинг амалдаги базавий (оширилмаган) тўлов-контракт миқдори асосида тасдиқланган квота доирасида қабул қилиш амалга оширилади. 

Институт ректори этиб Ғофуржон Муҳамедов тайинланди. Ғофуржон Муҳамедов 2006 йилдан 2015 йилнинг июлигача ЎзМУ ректори сифатида фаолият юритган.

Қарорнинг тўлиқ матни ЎзАда эълон қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан