Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида рақобат муҳити яратилади

Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида рақобат муҳити яратилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Мажлисда қайд этилганидек, бугунги кунда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига аниқланган ноқонуний қурилмаларни фақат мажбурий кўрсатма бериш ёки судлар орқали бартараф этиш ҳуқуқи берилган.

Аммо ўзбошимчалик билан барпо этилган ноқонуний қурилмаларни мажбурий тартибда бартараф этишга оид судларга аризалар тақдим этишда олдиндан давлат божи тўловидан озод этилмагани боис ушбу мазмундаги материалларни судларга тақдим этишда қатор қийинчиликларга дуч келинмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши бошқарув органларининг молиявий барқарорлиги таъминланишига, шу жумладан, кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида рақобат муҳити яратилишига хизмат қилади.

Ялпи мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.