Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда атиги 67 та академик лицей қолади
3.08.2017 11:56,  
13

Ўзбекистонда фақатгина 67 та академик лицей қолади, деб маълум қилди Олий ва махсус таълим вазири Ином Мажидов Халқаро-пресс клуб йиғилишда.

"Энди ҳар бир олийгоҳга фақатгина битта лицей бириктирилади. Мамлакатда 60 олийгоҳлар мавжуд, бу 60 лицей бўлади дегани. Бундан ташқари, айрим хорижий олийгоҳлар, шулардан РДУнинг Губкин номидаги нефт ва газ филиали, Халқаро Вестминстер ва Турин политехника университетлари ва бошқа айрим олийгоҳлар ўз лицейларига эга эмас. Уларнинг сони 7 тани ташкил қилади, юқоридаги рақамлар мана шундан келиб чиққан", — деган вазир.

Мажидовга кўра, Ўзбекистонда таълим жараёни юқори даражада бўлган ва олийгоҳлар талабига жавоб берадиган лицейлар қолиши керак. Шунинг учун лицейларнинг асосий вазифаси — ўқувчиларни олийгоҳларга тайёрлаш ва ёшлардаги маълум йўналишдаги истеъдодларни очиш бўлиб қолади.

"Янги қоидаларга кўра олийгоҳлар ва лицейлар бир жойда бўлиши керак. Улар ягона ўқув даргоҳи бўлиши зарур. Олийгоҳлар лицейлардаги ўқув жараёнида иштирок этади.  олийгоҳ талаблари асосида тайёрлаш мақсадида лицей ўқувчиларига энг малакали ўқитувчилар томонидан дарслар ўтилади", — деб таъкидлаган Ином Мажидов.

Бундан ташқари, вазирга сўзларига кўра, лицейларга қабул қилиш янги тартиби 2018/2019 ўқув йилидан бошланади. Унда умумтаълим мактабларини битирган иқтидорли ёшларни саралаш механизмини татбиқ этиш кўзда тутилган.

"Бу ерда ягона узилмас таълим занжири ҳақида гап кетмоқда. Яъни ўқувчи лицейни битиргандан сўнг шу соҳадаги олийгоҳга киради. Масалан, техник университет қошидаги лицей жисмоний тарбия ёки мусиқа эмас, балки математика, физика, кимё фанларини яхши биладиган ёшларни танлаб олишга манфаатдор бўлади. Лицейларга  айнан шу йўналишлар қизиқ бўлади, ҳаммаси бириктирилган олийгоҳ мутахассислигига боғлиқ бўлади. Асосийси — мазкур ўзаро боғлиқлик ишлаши керак"- деди Мажидов.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда мамлакатда 144 та академик лицей фаолият кўрсатмоқда. Уларда аниқ, умумий-гуманитар, хорижий тиллар, маданият ва санъат фанлари ўқитилади. Лицейларни ҳар йилда ўртача 35 минг ёшлар битиради. Яқин кунларда қатор лицейларни тугатиш рўйхати тасдиқланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан