Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил бош вазири бизнесменлардан пора олишда айбланмоқда
5.08.2017 10:25,  
5

Бинямин Нетаняҳу товламачилик, вазифасини суиистеъмол қилиш ва порахўрликда гумон қилинмоқда. Guardian нашри тарқатган хабарга кўра, бош вазирга нисбатан иккита жиноят иши бўйича айблов эълон қилиниши мумкин.

Нетаняҳунинг исми гумондорлар рўйхатида эканлиги айбловлар пайшанба куни суд маҳкамасига тақдим қилинган прокуратура баённомасида тилга олинган. Нетаняҳу маъмуриятининг собиқ раҳбари Ари Ҳароу жума куни бош вазирга қарши кўрсатма беришга рози бўлгани хабар қилинган.

Исроил полицияси тарқатган хабарда айтилишича, лавозимини суиистеъмол қилишда айбланаяотган Ари Ҳароу 6 ойгача жамоатчилик ишларига жалб қилиниши ва 193 минг долларлик жаримага тортилиши кутилмоқда.

Бинямин Нетаняҳу ўзига нисбатан илгари сурилган айбловларни рад этагн. Айни пайтда айрим сиёсатчилар, агар Нетаняҳуга нисбатан айблов эълон қилинадиган бўлса, унинг истеъфога чиқишини талаб қилишган. Бош вазир сиёсатининг доимий тарафдори бўлган Jerusalem Post нашри эса бош вазирликка номзодлар ҳақида ёза бошлаган.

Бир кун аввал бош вазирнинг турмуш ўртоғи Сара Нетаяҳу полистия томонидан бош вазирнинг хўжалик харажатларига оид иш бўйича сўроқ қилинган. Жиноят ишларидан бири бош вазирнинг бадавлат кишилардан қабул қилган қимматбаҳо совғаларига алоқадор бўлса, яна бири Германиядан сувости кемалари сотиб олиш бўйича тузилган битим учун олинган пора билан боғлиқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан