Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистондаги энг йирик университетлардан бирида талабалар ўзбек тилини ўрганишмоқда
5.08.2017 17:32,  
10

Ҳиндистоннинг йирик олий ўқув муассасаларидан бири бўлган Жамия Миллия Исламия университетида ўзбек тили ва маданияти хонаси ташкил этилди. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар қилмоқда.

Ўзбек тили ва маданияти хонаси Ўзбекистоннинг қадимий маънавий-маданий бойликлари ва мамлакатнинг бугунги қиёфасини акс эттирувчи халқ амалий санъати буюмлари, фотосуратлар билан жиҳозланган.

Шу билан бирга университет талабаларига Ўзбекистон тарихи, маданияти, урф-одат ва анъаналарини яқиндан ўрганиш имконини берувчи ўзбек тилидаги китоблар, рисолалар, журналлар ҳам жойлаштирилган.

Университетнинг ўзбек тили ўқитувчиси, профессор Шаҳид Таслимнинг айтишича, мазкур ўқув муассасаси Ҳиндистондаги ўзбек тили ўқитиладиган ягона олийгоҳдир. Унинг маълумот беришича, бу йил ўзбек тили курсларида ўқиш учун 30га яқин талаба рўйхатдан ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан