Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда буқа ва сигирнинг тўйи 17 минг долларга тушди
6.08.2017 16:26,  
15

Ҳиндистоннинг Индаур шаҳрида буқа ва сигирнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Англиянинг Миррор нашри хабарига кўра, тўй маросимига тайёргарлик икки ой давом этган ва бунинг учун 10 минг фунт стерлинг (деярли 17 минг АҚШ доллари) сарфланган.

Ганга лақабли сигирни буқа Пракашга эрга бериш қарори Индаур аҳолиси томонидан, шаҳарга қўшни бир қатор қишлоқлар кучли ёмғир ва дўллардан жабр кўрганидан сўнг қабул қилинган.

Индаур ҳам ҳосилсиз қолиб кетмаслиги учун аҳоли энг кўп қадрланадиган жониворларни чиройли тўй маросими билан бирлаштириш орқали, табиат илтифотига эришишга қарор қилган.

Одамларнинг тўйларида бўлгани каби, сигирлар тўйи ҳам ўртада йиғилган пул орқали молиялаштирилган: фермерларнинг ҳар бири 80 доллардан пул берган.

Тўй маросимига узоқ тайёргарлик кўрилган, жониворлар учун тўй либослари тайёрланган; «келин»да қимматбаҳо тақинчоқлар бўлган.

Маросимда бир неча минг киши, хусусан, қўшни қишлоқлар аҳолиси ҳам қатнашган. Барча расмиятчиликлар ўтиб бўлганидан сўнг, байрам рақслар билан якунига етган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан