Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея Тошкентда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи завод очмоқчи
7.08.2017 12:37,  
51

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан Корея Республикасининг заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар берди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Хабарда айтилишича, Корея Республикаси ўртасидадаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш доирасида Ўзбекистонда заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва бозор талабларини ўрганиш асосида экспорт қилиш имкониятларини ошириш масалалари муҳокама қилинган.

— Ўзбекистонга ташрифимиздан асосий мақсад Тошкентда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини йўлга қўйиш имкониятларини ўрганишдир. Маҳсулотларни Корея Республикаси ва бошқа мамлакатларга экспорт қилишни режалаштирмоқдамиз. Ҳамкорлик доирасида бу ерда махсус ўқув факультетини ташкил этишни ҳам мўлжалламоқдамиз", — деган ассоциация раиси Бонг Cинг Ли

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан