Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойдаги автомобиль тунелида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди
11.08.2017 09:26,  
8

Пайшанба куни тунда Хитойнинг Шенси вилоятидаги автомагистрал тунелида автобус ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда Xinhua агентлиги.

Маълум бўлишича, тунги соат 11 яримда 49 нафар йўловчиси бўлган автобус тунел деворига бориб урилган. Фалокат оқибатида камида 36 киши ҳалок бўлган ва 13 киши жароҳат олган.

Ҳодиса Пекин шаҳрини Юннан билояти маркази бўган Кунминг шаҳри билан боғлайдиган магистралда, Тсинлин тоғидаги Анканг шаҳрида жойлашган тунелда рўй берган.

51 йўловчига мўлжалланган автобус Ченгду шаҳридан Луоянг шаҳри томон кетаётган бўлган. Ҳозирча автобус ҳалокатига нима сабаб бўлгани маълум эмас. Автобуснинг олд томонига етган зарар ва қурбонлар сонидан унинг катта тезликда деворга урилганини тахмин қилиш мумкин.

Хитойда фожиали автоҳалокатлар тез-тез содир бўлади. 2015 йилда Хитой йўлларида 180 мингдан ортиқ бахтсиз ҳодиса юз берган ва 58 минг киши ҳаётдан кўз юмган. Автоҳалокатларнинг 90 фоизи инсонлар ҳалок бўлиши ёки жароҳат олиши билан тугайди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Шенси вилоятида 56 та автомобиль иштирокида йирик ҳалокат содир бўлган эди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, Хитойдаги автоҳалокатларда ҳар йили 260 минг, кунига эса ўртача 700 киши ҳалок бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан