Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Имтиҳон жавоблари 17 август куни эълон қилинади
14.08.2017 10:43,  
21

2017 йил 1 август куни бўлиб ўтган тест имтиҳонлари натижалари 17 август куни эълон қилинади, деб хабар қилди Давлат тест маркази матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017/2018 ўқув йилида олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ 1 август куни 59 олий таълим муассасалари ва уларнинг 12 та филиалида қабул тест синовлари ўтказилди.

Олий таълим муассасаларига 729 947 (2016 йилда — 663 304) нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7 725 (2016 йилда — 7 521) нафари муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир.

Ўртача танлов 1 ўринга 11,0 (2016 йилда — 11,05) тани ташкил этди.

Тест синовларини ўтказиш мақсадида 744 271 (2016 йилда — 676 минг) дона индивидуал тест саволлари комплекти тайёрланди.

Тест синовлари 1 080 (2016 йилда — 889) та бинода жойлашган махсус 21 765 (2016 йилда — 19 830) та аудиторияда ўтказилди. Давлат тест маркази ва тегишли хизмат органлари билан ҳамкорликда тест синови ўтказиш тартибига сўзсиз амал қилиш бўйича зарур чоралар қабул қилинди.

Жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш учун 17 317 (2016 йилда — 16 060) нафар ички ишлар ходимлари, 1 848 (2016 йилда — 1 276) та автотранспорт воситалари (жумладан, 84 (2016 йилда — 33) та ёнғинга қарши экипаж, 362 (2016 йилда — 326) дона тез тиббий ёрдам автомашиналари) жалб қилинди.

Тест синовларига 11 698 (1,6 %) (2016 йилда — 5 163 (0,8%)) нафар абитуриент қатнашмади, 2 764 (0,38 %) (2016 йилда — 714 (0,1%)) нафари тест синови топшириш тартибини бузганлиги сабабли жараёндан четлаштирилди.

Тест синовлари жараёнида натижага таъсир этувчи қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилмади. Тест материаллари шу куннинг ўзида Давлат тест марказига етказилди.

Шунингдек, 2017 йил 5 июл куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасига қарашли жами 10 та олий ҳарбий таълим муассасасида тест синовлари ўтказилди. Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида Низом" асосида амалга оширилди.

Олий ҳарбий таълим муассасаларига хужжат топширган 7680 нафар абитуриент тест синовларига иштирок этди. Ушбу муҳим тадбирда 838 нафар давлат тест маркази вакиллари ва аудитория назоратчилари жалб этилди. Тест синовлари барча олий ҳарбий таълим муассасаларида амалдаги тартибда белгиланган вақтда бошланди ва якунланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан