Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда неварасини зўрламоқчи бўлган шахс қизнинг йигити томонидан ўлдирилди (видео)
19.08.2017 09:52,  
32

Тошкент шаҳрида оиладаги носоғлом муҳит туфайли бир фуқаро бевақт ҳалок бўлди. Бу ҳақдаги лавҳа “Ўзбекистон24” телеканалида намойиш этилди, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" сайти.

Унда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўз набираси томонидан қасддан ўлдирилгани ва жиноий гуруҳ аъзолари воқеа жойидан яширингани хабар қилинмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор қидирув бўлими ходимлари воқеа юзасидан суриштирув олиб бориб, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманининг тоғ ён бағридаги дам олиш масканида ёши 20-25 лар атрофидаги йигит қўлга олинган.

Кечки пайт 7 лар атрофида марҳум бува ўз набира қизининг уйда ёлғизлигидан фойдаланиб, унга тегажоғлик қилади, набира ҳам ўз навбатида бўлган воқеани кўнгил қўйган йигитига айтиб беради. Жаҳл отига минган йигит шериги билан тезда етиб келиб, қизнинг бувасини бўғиб ўлдиради.

Ўсмирлар уч марта мушт туширилган ва бўғизланган марҳум чолни боғлаган ҳолда яширишга уринишган.

Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 97 ҳамда 164-моддасининг тегишли бандларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан