Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мактаб ва тиббий муассасаларда бухгалтер лавозими бекор қилинди
22.08.2017 13:46,  
20

Ўзбекистон президенти қарорига асосан, 1 сентябрга қадар барча мактаб ва тиббий муассаларда бухгалтерия хизматлари бекор қилинади.

Уларнинг ўрнини шаҳар ва туман маориф ва тибиёт бўлимларида янги ташкил қилинадиган марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари эгаллайди. Янги хизматлар харажат ва маошларни ҳисоблаш, товар ва маҳсулотлар сотиб олиш ҳамда муассасанинг бюджет ва бюджетдан ташқари келиб тушаётган даромадини ҳисоблаш билан шуғулланади.

Ундан ташқари Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Олий таълим, Ўрта ва махсус таълим вазирликларида ҳамда Пенсия жамғармасида ички назорат ва молия-аудит хизмати пайдо бўлади.

Шавкат Мирзиёевнинг янги қарорига кўра, Молия вазирлигидаги Назорат — текширув бош бошқармаси ҳам қайта ташкил қилиниб, бир неча янги йўналишга эга бўлди.

Хусусан, ушбу бошқарма бундан буён, махсус автоматлаштирилган дастурлар ёрдамида бюджет ташкилотларининг молиявий фаолияти ортидан назорат қилиш билан ҳам шуғулланади. 

Назорат-текширув бошқармаси, шунингдек, пул ва моддий бойликларнинг ўғирланиши, харажатлар рўйхати ва штат жадвалини тузишда йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш учун муяйян чоралар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Ушбу йўналиш бўйича қарорлар қабул қилиш маркази этиб Давлат молия назоратининг муассасалараро кенгаши тайинланади. Унга молия вазири Ботир Хўжаев раҳбар этиб тайинланди.

Хўжаев, шунингдек,  давлат молия назоратининг истиқболли йўналишларини аниқлаш, тизимли молия қонунбузарликларини белгилаш ва олдини олиш билан ҳам шуғулланади.

Шавкат Мирзиёев ушбу йилнинг ноябр ойига қадар давлат назоратини такомиллаштиришни, бюджетнинг ҳар бир босқичида ички ва ташқи молия назоратини йўлга қўйишни ҳамда давлат улуши 50% бўлган корхоналарда ҳам шундай назорат олиб боришни йўлга қўйишни топширди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан