Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда “талоқ” бекор қилинди
22.08.2017 17:42,  
12

Аёллар ҳуқуқини мухофаза қилувчи фаоллар, ушбу амалиётни Ислом динига зид деб ҳисоблайди дея хабар бермоқда Al Jazeera​ телеканали.

Маълумки Ҳиндистонда мусулмон динига мансуб одам аёли билан уч маротаба “талоқ” сўзини айтиб ажрашиши мумкин. Суд қарорни шундай ҳолатга дуч келган ва норозилик билдирган 5 нафар мусулмон аёли ва иккита ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлардан келиб тушган аризалар асосида қабул қилди.

“Ҳиндистондаги мусулмон аёллари кўпдан буён азият чекиб келади. Бу кун биз учун тарихий кун бўлди. Қанчадан қанча ҳинд аёллари бизни қўллаб- қувватлаганини таърифлаб ҳам беролмайман”, – дейди фаоллардан бири Закия Соман.

Маҳаллий расмийларнинг хабарига кўра, Покистон, Бангладеш каби мамлакатларда ушбу анъана бекор қилинган, бироқ Ҳиндистонда оила тўғрисидаги универсал қонунчиликнинг йўқлиги ҳисобига ҳали ҳам қўлланиб келинган.

Суд қарорига кўра, “талоқ” анъанаси “ислом тамойиллари ва давлат конституциясининг ҳуқуқий тенгликни таъминловчи 14 моддасига зид” деб белгиланди.

Танқидчилар уч талоқ ва кўпхотинлик ҳиндистонлик мусулмонлар олдидаги асосий муаммолар эмаслигини таъкидлашмоқда. “Бутунҳиндистон шариат қонунчилиги идораси” 1972 йилда ташкил этилган нодавлат диний ташкилот бўлиб, ҳукуматнинг ислом шариати қонунларига аралашишини қоралаб келади. Ташкилот ҳиндистонлик мусулмонларга ислом қонунчилиги бўйича таълим бериш билан шуғулланиб келади.

“Ҳинд муслималари ҳаракати” ўтган сўровномада иштирок этган 4 710 нафар аёлларнинг 90 фоизи уч талоқ бекор қилинишини исташини маълум қилган. Ҳиндистонда давлат томонидан мусулмонлар ўртасида уч талоқнинг қўлланилишига оид расмий тадқиқот ўтказилмаган. Статистик маълумотларга кўра, Ҳиндистонлик мусулмон оилаларда ажрашиш кўрсаткичи ҳиндуийлик эътиқодидаги аҳоли билан солиштирганда камлигини кўриш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан