Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади
30.08.2017 00:26,  
4

Америка президенти Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга Мустақиллик байрами муносабати билан табрик мактубини йўллади.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Сизни ва Ўзбекистон халқини 1-сентябр куни нишонланадиган мамлакатингиз мустақиллигининг 26 йиллиги билан Америка халқи номидан муборакбод этаман.

Ўзбекистон миллий байрами ҳамда Сизнинг давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятингизнинг биринчи йили якунланаётгани муносабати билан мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлида қатъий эканимизни тасдиқламоқчиман.

Биз Сизнинг раҳнамолигингизда амалга оширилаётган минтақада барқарорликни таъминлаш, демократик қадриятларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли иқтисодий имкониятларни кенгайтиришга қаратилган изчил саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз.

Сизга ва бутун Ўзбекистон халқига ушбу қутлуғ санани шоду хуррамлик билан нишонлашни тилайман", — дейилади Трамп йўллаган табрик телеграммасида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан