Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат амалдорининг 1 ҳафтада 40 соатдан кўп ишлашини тақиқловчи қонун лойиҳаси эълон қилинди
30.08.2017 18:44,  
8

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси сайтига Ўзбекистон Республикасининг «Давлат хизмати ҳақида»ги қонуни лойиҳаси жойлаштирилди. Лойиҳа давлат тилидаги версияси йўқ, фақат рус тилида эълон қилинган.

Ушбу қонуннинг вазифаси давлат хизмати тизимининг фаолият кўрсатиш самарадорлигини таъминлаш, давлат хизматчилари статусини аниқлаштириб олиш, давлат хизматини қабул қилиш, ўташ ва уни бас қилиш бўйича амалий тизим шакллантириш, давлат хизматчиларининг профессионализми ва омилкорлигини ошириш, уларнинг ўзларига юклатилган лавозим вазифаларига риоя қилиш масъулиятини кучайтиришдан иборат.

Лойиҳада «давлат хизмати», «давлат хизмати лавозими», «давлат органи», «давлат бошқарув органлари», «жойлардаги ижроя ҳокимият органлари», «давлат хизматчиси», «квалификацион талаблар», «давлат хизмати ишлари бўйича ваколатли орган», «давлат органи персонали бошқаруви хизмати» каби асосий тушунчалар келтирилган ва уларга изоҳ бериб ўтилган.

Давлат хизмати лавозимларини масъуллик ва ваколат даражасига кўра А–Г тоифаларга ва I–III гуруҳларга, шунингдек, квалификацион синфларга бўлиш таклиф этилмоқда. Олий синф давлат хизматчиларига Президент томонидан тақдим этилади, 1–3-синфлар бош вазир томонидан, 4–6-синфлар — Республика органлари раҳбарлари томонидан. Маълум бир синфга тааллуқлилик даражасига етишган давлат хизматчилари мансаби учун тўланадиган иш ҳақига қўшимча олиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Ҳужжатга кўра, илк марта давлат хизматига қабул қилинаётганлар ўз хизмат вазифаларини виждонан ва сидқидилдан, ҳалол бажариш юзасидан қасамёд қабул қилишади.

Давлат хизматчиларнинг ахлоқий хулқ-атворига оид ягона принциплар, меъёрлар ва қоидаларни ўрнатиш, улар томонидан хизмат вазифаларини виждонан ва самарали бажарилиши учун шароитлар ҳозирлаш, давлат хизматида коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқаруви органлари ва жойлардаги ижроия ҳокимият органлари ходимларининг Ахлоқ кодексини тасдиқлайди.

Қонун лойиҳасига кўра давлат хизматига тенг кириш принципи ўрнатилади.

Давлат хизматчилари учун икки дам олиш кунига эга бўлган 5 кунлик иш ҳафтаси жорий этиш таклиф этилмоқда. Агар давлат хизмати характери ва шароитларига кўра беш кунлик иш ҳафтаси жорий этишнинг иложи бўлмаса, ички меҳнат тақсимоти ёки бошқа маҳаллий далолатномалар воситасида олти кунлик иш ҳафтаси ўрнатилади. Нормал иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 40 соатдан ошишига йўл қўйилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан