Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тож Маҳал аслида Шива ибодатхонаси бўлганми?
31.08.2017 16:58,  
226

Бир гуруҳ миллатчилар Ҳиндистоннинг Агра шаҳридаги Тож Маҳал обидаси аслида ҳиндуийлик ибодатхонаси бўлганини иддао қилишмоқда. Guardian​ нашри хабар беришича, 6 нафар ҳуқуқшунос Тож Маҳални Шива ибодатхонаси деб тан олинишини сўраб судга мурожаат қилган.

Уларнинг даъво қилишича, Тож Маҳалнинг ҳақиқий номи Тежо Маҳалая бўлиб, у ҳиндуийликдаги ёмонлик маъбуди ҳисобланган Шива шарафига қурилган экан. Ҳиндуийлар иддаосича, ибдатхона Бобур 1526 йилда Ҳиндистонни эгаллашидан аввал қурилган экан.

Худди шундай даъво илк бор ҳинд ёзувчиси Пурушоттам Оакнинг 1989 йилда нашр этилган «Тож Маҳал ҳақида ҳақиқат» номли китобида тилга олинган. Ҳиндуий экстремистларидан бўлган Оак Макка шаҳридаги Каъбатуллоҳ, Ватикан ва Лондондаги Вестминистр аббатлигини ҳам ҳиндуий ибодатхоналари бўлган деган ғояни илгари сурган эди. Оакнинг иддаосича, ислом ва христианлик динлари аслида ҳиндуийликдан келиб чиққан экан.

2000 йилда Ҳиндистон суди Оакнинг даъволари пучлигини эътироф этган. Аммо 2007 йилда вафот этган Оакнинг тарафдорлари унинг даъвосини давом эттиришмоқда. Даъвогарлар Тож Маҳални бир вақтлар шива ибодатхонаси бўлгани ва бобурий ҳукмдорлар даврида мусулмон мақбарасига айлантирилгани эътироф этилишини сўраб судга мурожаат қилишган. Улар Тож маҳалда ҳиндуийлик ибодатларини бажаришга рухсат берилишини даъво қилишган.

Аграда бўлиб ўтган суд маҳкамасида археологларнинг Тож Маҳалга оид хулосалари тингланган. Ҳиндистонлик археолог доктор Бҳуван Викрама қайд этилган даъво рад этилганини маълум қилган. «Улар айтаётган маълумотлар уйдирамадан бошқа нарса эмас», – дейди археолог. Археологлар уюшмаси Тож Маҳал ҳеч қачон ҳиндуийлик ибодатхонаси бўлмаганини эътироф этган.

Тарихчи ва журналист Парса Венкатешвар Рао суд томонидан бундай «тутуриқсиз даъво» кўриб чиқилаётганининг ўзи нотўғри бўлишини айтади. Деҳлидаги Жаварлаъл Неру университети профессори Адитя Мукержи эса тарихни хаёлий тасаввурлар билан аралаштирмасликка чақирган. Аммо даъвогарлар суд ишида ютиб чиқишга ишонишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан