Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна бир узоқ кутилган хабар: «Чиройли» авторақамларни сотиш бўйича онлайн-аукционлар очилди
5.09.2017 16:14,  
80

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаларида сотиш бўйича янги савдо платформасини ишга туширди. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати маълум қилади.

Электрон аукцион савдолар айни пайтда Интернет глобал тармоғида тест режимида ишга туширилган биржанинг avtoraqam.uzex.uz янги веб-сайтида амалга оширилади.

Авторақамларни савдоларга қўйилиши ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларининг маъсул ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. Уларни биржанинг ахборот тизимида ишлаш бўйича малакали ўқитиш мақсадида ЎзРТХБ ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ва республикамизнинг ҳудудларига қисқа муддатли сайёр ўқув курслари ташкиллаштирилди.

"Электрон савдоларни янги механизми, биржанинг бошқа савдо платформалари каби очиқ-ойдинлик, ошкоралик, рақобат ва барча савдо иштирокчилари учун тенг шароит яратиш тамойилларига асосланган", - дея таъкидланади UZEX хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан