Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг енгил автомобил экспорти имортидан қарийб икки баравар кам
23.10.2020 18:37,  
430

Мамлакатимиздан 2020 йилнинг 9 ойида чет элга 108,2 млн. АҚШ доллари қийматидаги 11 135 дона енгил автомобиль экспорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Усмон Абдурасулов маълум қилди.

Худди шу даврда мамлакатимизда 349,3 млн. АҚШ доллари қийматидаги 20 482 дона енгил автомобиль импорт қилинган.

Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,1 млн. АҚШ долларига яъни 47,9 % га ошган. Ўзбекистон енгил автомобиллари асосан Қозоғистонга (8 985 дона) экспорт қилинган.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон – $91,7 млн;
  • Озарбайжон – $6,2 млн;
  • Украина – $5,7 млн;
  • Россия – $2,2 млн;
  • Тожикистон – $1,1 млн;
  • Бошқа давлатлар – $1,3 млн.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан