Жиззах вилоят ҳудудида ҳозирги кунга қадар 12 та экспортёр корхоналар ковул экспорти билан шуғулланиб келмоқда.
Жорий йилнинг январ-август ойлари давомида жами 3 миллион 244 минг АҚШ доллари қийматидаги 1909 тонна ковул “Жиззах” ТИФ божхона постида экспортга расмийлаштирилган.
Ковул асосан Ғаллаорол, Зомин ва Шароф Рашидов туманларидаги ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан Туркия ва Испанияга экспорт қилинган.
Ковул нима ўзи
Ер бағирлаб ўсадиган ушбу тиканли бута жой танламайди, сувсизликка ва совуққа чидамли. Майдан то октябрь ойигача ўсади. Дона-дона бўлиб гуллайди. Сўнгра бир уяли гўштли реза мева беради. Икки паллали ушбу мева худди тарвузга ўхшайди. Фақат митти тарвузлар...
Юртимизнинг тоғ ёнбағирли ҳудудларида эса табиий ҳолда ўсади. Жумладан, Жиззах вилоятининг Зомин, ўаллаорол, Фориш, Шароф Рашидов, Андижон вилоятининг Булоқбоши, Наманган вилоятининг Чуст ва Косонсой туманлари, Тошкент вилоятининг тоғолди ҳудудларида кўплаб учратиш мумкин.