Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея АҚШга шафқатсиз жавоб қайтариш билан таҳдид қилди
9.09.2017 08:42,  
4

Россиянинг Владивосток шаҳрида бўлиб ўтган иқтисодий форумда иштирок этган КХДР делегацияси АҚШ ҳукумати томонидан тайёрланган янги санкциялар лойиҳасини қоралади, дея хабар бермоқда Reuters​ агентлиги.

«АҚШ томонидан тайёрланган санкциялар ва босимдан иборат ёвуз фитнага ўзимизнинг қудратли жавоб чораларимиз билан қарши зарба берамиз», дейилади пайшанба куни эълон қилинган баёнотда. Унда Оқ Уй раҳбарияти Шимолий Корея билан уруш бошлашга уринишда айбланган.

КХДР вакиллари, шунингдек, Жанубий Корея ва Японияни иқтисодий форумдан «ифлос сиёсат» учун фойдаланишда айблаган. Шимолий Корея делегацияси уларни минтақадаги иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишга чақирган ва ўзининг ракета синовларини танқид қилишнинг мавриди эмаслигини таъкидлаган.

Иқтисодий форумда иштирок этган Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Шимолий Корея инқирози ядровий қуроллар иштирокидаги кенг миқёли низога айланмаслигига ишонишини ва томонлар ўзаро келишиб олишлари учун имконият борлигини маълум қилган.

Шимолий Корея томонидан ўтказилган сўнгги ядровий, ракета ва водород бомбаси синовларига жавоб тариқасида АҚШ ҳукумати янги санкциялар жорий қилиш устида бош қотирмоқда. Доналд Трамп ҳукумати Шимолий Кореяга нефть эмбаргоси жорий этиш, корейс текстиль маҳсулотлари экспортига тақиқ қўйиш, шимолий кореялик ишчиларни хорижда ишга ёллашни чеклаш ҳамда Ким Жонг Иннинг мулкларини музлатиш ва унга хорижга сафар қилишни ман қилиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси қабул қилинишини истамоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан