Янги iPhone 8, iPhone 8 Plus ва iPhone X тақдимоти бўлиб ўтди

13.09.2017 | Технологиялар | 2731

Тақдимотда янги смартфон Apple iPhone X'нинг одам юзи бўйича аниқлаш функцияси ишламай қолди. Компания вице-президенти Крейг Федерини смартфоннинг янги Face ID функцияси ишини намойиш қилмоқчи бўлди. Лекин смартфон уни танимади ва блокировкадан ечиш учун парол теришни талаб қилди.

"Яна бир бор ҳаракат қилиб кўрамиз…. оҳо-оҳо… қўшимча телефонга ўтамиз", — деб Федерини столда турган бошқа аппаратни қўлга олди ва бир уринишда уни блокдан чиқарди.

Янги смартфонлар 3 ноябрдан сотувга чиқади.