Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Қозоғистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади
13.09.2017 18:12,  
5

15−17 сентябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» тўртинчи павильонида Қозоғистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар берди Давлат инвестициялар қўмитаси матбуот хизмати.

Кўргазмада Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар, ҳарбий техника, металлургия, фармацевтика ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилади.

16 сентябрь куни «Ўзэкспомарказ» ҳудудида икки мамлакат тадбиркорлар доиралари иштирокида ўзбек-қозоқ бизнес-форуми ўтказилади.

Давлат инвестициялар қўмитасидан хабар қилинишича, тадбирга кириш бепул бўлиб, қизиқиш билдирган барча компаниялар ҳамда хусусий шахслар кўргазмада иштирок этишга таклиф қилинади.

Батафсил маълумотларни (+99894) 665−67−65, (+99871) 238−52−93 рақамлари орқали олиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан