Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда суюлтирилган газ аҳолига бир хил нархда сотилади
18.09.2017 11:28,  
1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиёт таянч тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Мазкур ҳужжат билан “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекэнерго” ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятларининг Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди кредитлари бўйича мажбуриятлари реструктуризация қилинди.

“Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекэнерго”, “Ўзкимёсаноат” ва “Ўзкимёҳимоя” акциядорлик жамиятлари таркибига кирувчи корхоналарнинг умидсиз дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилади.

Шунингдек, 2016 йилда тугатилган фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тармоқлар олдидаги қолдиқ қарзлари ҳам ҳисобдан чиқарилади.

Жорий йилнинг 10 сентябридан бошлаб мамлакат бўйлаб аҳолига сотиш учун суюлтирилган газга бир хил нарх ўрнатилди.

Маълумот учун, суюлтирилган газ аҳолига 1994 йилдан бери шартномавий (эркин) нархларда сотилаётганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан