Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШдаги Линколн ҳайкалига “Бу ерда Нурик бўлган” деб ёзиб кетишди
21.09.2017 11:02,  
19

Қирғизистон фуқароси АҚШ пойтахтидаги Авраам Линколн ҳайкалига “Бу ерда Нурик бўлган” деб ёзиб қўйди. Бу воқеани Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги ҳам тасдиқлади, деб ёзмоқда Tengrinews.kz.

Колумбия полиция округи вандализм сирасига киритилувчи мазкур хатти-ҳаракатни содир этувчини қўлга олган. Маълум бўлишича “Бу ерда Нурик бўлган” ёзуви чақа ёрдамида қириб ёзилган.

Қирғизистон элчихонасининг ходимлари ўз фуқаросига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чорасини изламоқда. Америка полициясининг маълумотига биноан етказилган зарар 2 минг доллар миқдоридадир. Дастлабки терговдаёқ қирғизистонлик жиноят содир этганини тан олган ва пушаймон бўлган, дейди Қирғизистон ТИВ.

Авраам Линколннинг ҳайкали Вашингтон марказидаги Миллий хиёбонда жойлашган мемориал мажмуа таркибига киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан