Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Баҳоси ўзгараётган истеъмол маҳсулотлари индекси: АҚШда нарх-наво қандай?
22.11.2022 12:17,  
145

Октябрь ойидаги инфляция ҳисоботида истеъмол нархлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,7 фоизга ошган. Энергия ва озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари нархларнинг асосий ўсиши сўнгги ўн йилликнинг энг юқори даражасидан бироз пастлади.

Инфляция ўтган ойда январь ойидан бери энг паст суръатга тушиб кетди. Эҳтимол федерал резерв расмийлари томонидан нарх босимини юмшатиш мақсадида фоиз ставкаларининг оширилиши мавжуд ҳолатни ушлаб туришга хизмат қилиши мумкин.

АҚШ Меҳнат департаментининг маълум қилишича, истеъмол нархлари индекси октябрь ойида ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 7,7 фоизга ошган, бу эса сентябрь ойидаги 8,2 фоиз ва июнь ойидаги сўнгги тўрт йиллик рекорд ҳисоб 9,1 фоиздан бироз камайганини билдиради. Истеъмол нархлари индексига назар ташласак, АҚШда табиий газ, электр энергияси ва озиқ-овқат нархлари кўтарилди, уй-жой ҳамда кийим-кечак нархлари тушган.

Октябрь ойида бензин нархи ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 17,5 фоизга ошган. Электр нархи ўтган йилга нисбатан 14 фоизга, уй хўжаликларини иситиш учун табиий газ нархи эса ўша даврга нисбатан 20 фоизга ошди.

Октябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,4 фоизга, ташқарида овқатланиш нархи эса 8,2 фоизга ошди. Гўшт нархи октябрь ойида ўтган йилгига нисбатан 19,1 фоизга, нон баҳоси 14.8 фоизга, зираворлар эса 13 фоизга кўтарилган. Ижара нархларидаги тафоввут 7,5 фоизга етди. Хўжайини бор уйлар нархи эса 6,9 фоизга ўсган.

Байрамлар арафасида электротехника нархлари бироз пасайди. Октябрь ойида телевизор нархлари ўтган йилгига нисбатан 16,5 фоизга, смартфонлар эса 23 фоизга тушган. Худди шу даврда компьютер ва ноутбуклар нархлари орасидаги фарқ минус 3,1 фоизни ташкил қилади.  

Ўзгарувчан энергия ва озиқ-овқат нархларини ҳисобга олмаганда асосий истеъмол индекси октябрь ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,3 фоизга кўтарилди. Сентябрдаги 1982 йил августидан бери энг катта ўсиш 6,6 фоизлик кўрсаткичга қараганда бироз пастлади. Истеъмолчилар инфляция ошгани сабабли дўкон пештахталаридаги маҳсулотлар нархларининг ҳам кўтарилганига гувоҳ бўлишди. Октябрь ойидаги статистик маълумотларга кўра, спиртли ичимликлар, ресторанлар нархлари ошди, электроника, мол гўшти нархи пасайди. 2021 йилда расмийлар инфляцияни вақтинчалик ҳолат, деб ўйлашганди. Аммо бир йил ўтгач, ҳали ҳам яқин  ўн йилликнинг энг юқори даражаси деярли сақланиб қолди. Таклифнинг камлиги талабнинг юқорилиги сабабли истеъмолчилар турли хил товар ва хизматлар учун нархлар кескин ошганига гувоҳ бўлишди. Инфляция иқтисодчилар ва ҳукумат олдида турган энг оғир муаммолардан бири бўлиб АҚШнинг рецессия хавфини оширувчи омил ҳисобланади. Нархларнинг кўтарилиши, пулнинг қадрсизланиши ҳолат бугунги кунда кўплаб давлат иқтисодчилари ва ҳукумат вакилларини ташвишлантираётган бор гап. Мисол учун янги автоуловлар нархи кескин кўтарилди, дейлик. Бутловчи қисмларнинг етишмаслиги туфайли транспорт воситасини ишлаб чиқариш кўлами чекланди. Агар сиз автомобиль сотиб олишни хоҳламасангиз, автомобиль нархининг ўсиши сизга таъсир қилмайди. Бироқ истеъмол маҳсулотлари ҳақида бу гапни айта олмайсиз. Чунки, ижтимоий жараёнларда  истеъмолчиларнинг озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларга нисбатан эҳтиёжи сақланиб қолаверади.

Ҳозирги инфляциянинг кўп сабаблари пандемия билан боғлиқ. Ковид – 19 чекловлари йўқолган бир пайтда турли хизматлар қатори истеъмол маҳсулотларига ҳам кўп пул сарфланди, бу эса овқатланиш нархларининг кўтарилишига олиб келди. Россиянинг Украинага бостириб кириши буғдой ва маккажўхори нархининг янада қимматлашишига сабабчи бўлди.  

 Сўнгги пайтларда бироз совиган бўлсада, нефть ва газ маҳсулотлари нархлари кескин кўтарилганлиги, Европа энергия инқирозини юзага келтирди. Бу эса ўз навбатида энергия ресурслари тақчиллиги сабабли, маҳсулот ташувчи юк машиналари етишмаслиги, денгиз портлари ва омборхоналарга товарларнинг етказилиши кечикишига олиб келади. Ўз-ўзидан нархлар янада юқорилаб бораверади. Маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиш жараёнидан сотилишигача бўлган ҳар бир босқичида ортаётган харажатлар истеъмол товарлари нархининг ошишига олиб келади. Бу эса глобал инфляциянинг асосий омили бўляпти, десак тўғрироқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан