Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро вилоятида овқатдан заҳарланганлар сони 166 нафаргача кўпайди
27.09.2017 13:58,  
8

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги «Диёр» тўйхонасида 25 сентябрь куни ўтказилган тўйда тухумбарак еб, заҳарланганлар сони 166 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ тухумбаракдан 90 киши заҳарлангани ҳақида хабар берилган эди. 27 сентябрь соат 10:00 гача Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига жами 166 нафар фуқаро мурожаат қилган.

Улар кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи ва умумий ҳолсизликдан шикоят қилган. Уларга «Ўткир диарея. Овқатдан заҳарланиш» ташхиси қўйилган.

«Беморларнинг ҳолати қониқарли, оғир касаллар йўқ, уларнинг барчасига малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.

Сўнгги маълумотларга кўра, мурожаат қилганларнинг 72 нафарига аҳволи яхшилангани туфайли уйига жавоб берилган. Айни вақтда 92 нафар бемор туманда, 2 нафар бемор эса вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

ССВнинг алоҳида қайд этишича, ҳудуддаги эпидемик вазият алоҳида назоратга олинган. Туманга ССВ масъуллари ва бир гуруҳ етакчи мутахассислар юборилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан