Путиннинг мухолифи Алексей Навалний заҳарланишдан кейин комага тушиб қолди

Путиннинг мухолифи Алексей Навалний заҳарланишдан кейин комага тушиб қолди

Фото: Петр Кассин / Коммерсантъ

Россияда амалдаги тузум мухолифи Алексей Навалний заҳарлангандан сўнг комага тушиб қолди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Кира Ярмиш маълум қилди. 

Ҳозирда у ҳушсиз ва ИВЛ аппаратга уланган. Томскдан Москвага парвоз пайтида сиёсатчи самолётда ўзини ёмон ҳис қилган ва самолёт Омскка фавқулодда қўнганидан кейин касалхонага ётқизилган. Омск касалхонаси бош врачининг ўринбосари Анатолий Калиниченко "Навалний заҳарлангани аниқ эмас" деди. ТАСС манбасининг таъкидлашича, ҳуқуқ-тартибот идоралари сиёсатчининг қасддан заҳарланиши версиясини кўриб чиқаётгани йўқ. 

 

«Алексей ҳали ҳам сунъий шамоллатиш ускунасида. У оғир аҳволда комада. Ҳозирча тест натижалари йўқ», - деб ёзди Ярмиш хоним Твиттерда. Унинг сўзларига кўра, жонлантириш бўлимида кўплаб полиция ходимлари бор. Кейинчалик Тергов қўмитаси ходимларининг келиши ҳақида маълум бўлди. НГС-Омск хабарига кўра, ФСБ ходимлари ҳам воқеа жойида. Полиция текширишни бошлади.

Кира Ярмишнинг сўзларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 12:00 (Тошкент вақти билан 11:00) шифокор, тестларни кўрсатишга ваъда берган, яна икки соат кутишни сўрайди. У Алексей Навалнийнинг шахсий шифокори, Шифокорлар иттифоқи раҳбари Анастасия Василева билан гаплашишни рад этади. ... Бу орада, Василева хоним Омскка кетаётганини ёзди.

 

РИА Новостининг ёзишича, жаноб Навалний бортида бўлган Томск-Москва рейси пайтида у ҳеч нарса емаган ва ичмаган. Аввалроқ, сиёсатчининг кун давомида ягона овқатланиш жойи Вена қаҳвахонасида бир стакан чой ичгани ҳақида хабар берилган эди. Қаҳвахона маъмурияти воқеани тергов қилишда полиция ва ҳокимият билан ҳамкорлик қилмоқчи. Life Shot Телеграм канали ўз манбасига таяниб, "Навалнийнинг дастлабки ташхиси - бу номаълум психодислептик томонидан ўткир заҳарланиш", деб хабар берган эди.

Психодислептиклар галлютсинацияларни келтириб чиқарадиган моддалардир. Буларга, хусусан, лирика, триган-Д, тропикамид ва баъзи наркотик турлари киради.

Омск Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг ўринбосарларидан бири сиёсатчи жойлашган шифохонага етиб келди, деб хабар беради РИА Новости. Шунингдек, вазирлик матбуот хизмати "Интерфакс" га маълум қилишича, жаноб Навалнийга ёрдам кўрсатишда барча турдаги мутахассислари жалб қилинган. Бу орада Роспотребнадзорнинг Томск бўлими заҳарланиш тўғрисидаги маълумотларни текширишни бошлади.

Алексей Навалний Омск шаҳридаги №1 тез тиббий ёрдам касалхонасига ётқизилган. 

Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин Алексей Навалний Москва шифохоналаридан бирида шошилинч аллергик реакция белгилари билан касалхонага ётқизилган эди. Касалхонага ётишдан олдин у махсус ҳибсхонада эди. Сиёсатчи унинг заҳарланганини истисно қилмаган эди.