Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Санкциялар ва умумжаҳон миқёсдаги инфляция сабабли Россия иқтисодиёти "ўтиряпти"ми?
21.11.2022 14:06,  
110

Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг Ғарб санкциялари пандемиядан кейинги иқтисодиётни энг кескин пасайишга олиб келди. АҚШ ва Европа томонидан Россиянинг энергетика ва молиявий секторларига нисбатан кенг қамровли чекловлар қўйилиши учинчи чоракда унинг иқтисодиётига зарба берди.

Россия иқтисодиёти кетма-кет иккинчи чорак мобайнида пасайишда давом этяпти.  Москванинг Украинага бостириб киришига нисбатан Ғарбнинг жавоби мамлакат иқтисодиётига таъсир кўрсатмасдан қолмади. Росстат федерал статистика хизмати томонидан эълон қилинган дастлабки маълумотларга кўра, октябргача бўлган уч ой ичида Россия ялпи ички маҳсулоти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга камайган.

Бу қисқариш АҚШ ва Европа томонидан Россиянинг энергетика ва молия секторига қўйилган кенг қамровли чекловлари, жумладан Марказий банк назоратидаги 640 миллиард долларлик валюта захираларининг деярли ярми музлатилиши туфайли содир бўлди. Мингга яқин Ғарб компаниялари Россиядаги операцияларни чеклаб қўйган. Бундан ташқари, сентябрь ойида Президент Владимир Путин сафарбарлик эълон қилганидан сўнг, юз минглаб одамлар мамлакатни тарк этди. Инсон капиталини инобатга оладиган бўлсак, ушбу ҳолат ҳам Россиянинг молиявий аҳволига таъсир қилмасдан қолмайди...

 Ушбу кўрсаткич Россия иқтисодиёти иккинчи чоракда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4.1 фоизга тушиб кетгандан кейинги серияли пасайиш ҳисобланади. Бироқ бу Россия марказий банки июль ойида учинчи чорак учун тахмин қилган 7 фоизлик қисқаришга нисбатан яхшироқ натижа демакдир.

“Россия Марказий банки йил охиригача иқтисод 3-3.5 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда”, - дейди Россия Федерацияси Марказий банки раиси Элвира Набиулина парламентдаги нутқида.  Россия бюджети даромадларининг ярми нефть ва газ маҳсулотлари савдосидан тушишини ҳисобга олсак, энергия нархларининг ошиши рубл курсининг маълум муддат сақланиб туришига ёрдам берди. Дунёнинг етакчи макроиқтисодий тадқиқот компанияси экспертлари эса Россия иқтисодиёти жорий йилда 4.6 фоизга пасайишини прогноз қилишмоқда.

Ишлаб чиқаришдаги турғунлик 2009 йилдаги халқаро молиявий инқироз ва пандемиядан кейинги учинчи йирик пасайишга сабабчи бўлмоқда. Статистика маълумотларига кўра, босқиндан олдин, яъни 2022 йилнинг биринчи чорагида Россия ялпи ички маҳсулоти аксинча, 3.5 фоизга ўсган. Бир томондан, Россия иқтисодиёти ҳам юқори фоиз ставкаларидан зарар кўрди. Украинага босқиннинг дастлабки ҳафталарида рубль курсининг тушиши натижасида, Марказий банк томонидан қарз харажатлари йигирма фоизгача оширилди. Юқори фоиз ставкаси инфляция босимини камайтириши мумкин, бироқ даромад ва акция баҳосига салбий таъсир кўрсатади. Ўз навбатида қарз олиш чекланади, яъни фоиз ставкаларининг баландлиги эвазига корхоналар ва фермалар кўпроқ зарар кўради.

Айни пайтда Марказий банк ўз ставкаларини 7.5 фоизгача туширишга муяссар бўлди. Октябрь ойида 12.9 фоизга етган инфляция энди 2023 йилда 5-7 фоизгача секинлашиши кутилмоқда.   

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан