Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркияни халқаро газ марказига айлантириш режаларини эълон қилди
13.11.2022 01:53,  
100

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатни ёқилғи нархи шаклланадиган халқаро газ марказига айлантириш режасини маълум қилди. Бу ҳақда у мамлакат шимолидаги Кастамону вилоятида газ тақсимлаш тармоқларини ишга тушириш маросимида маълум қилди, деб хабар беради “Anadolu" агентлиги.

Туркия раҳбари мамлакат газ қувурлари ва суюлтирилган газ билан боғлиқ ҳар қандай масалалар бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини ва кўплаб давлатлар: Марказий Осиё ва Ўртаер денгизи билан фаол музокаралар олиб бораётганини таъкидлади.

"Биз Туркияда бир платформада бир нечта ўйинчиларни бирлаштириб, шартномалар тузиш ва шу орқали газ нархини шакллантириш имконини берадиган газ бозорини яратишга тайёрмиз", — дея президент сўзларини келтиради нашр.

Эрдўғаннинг таъкидлашича, Туркия орқали еттита экспорт газ қувури ўтади, шунингдек, мамлакатда иккита ЛНГ терминали, иккита ер ости газ омбори ва иккита сузувчи ЛНГ сақлаш ва қайта газлаштириш иншооти мавжуд.

Шунингдек, унинг эслатишича, Туркия Қора денгиздаги Сакаря конидан газ қазиб олишни йўлга қўйишга тайёргарликни тезлаштирган. Унга кўра, мутахассислар томонидан 10 қудуқдан тўққизтасида бурғилаш ишлари якунланган.

Октябрь ойида Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашуви чоғида Туркияда газ хаби яратиш нияти борлигини маълум қилган эди. Анқара дарҳол лойиҳага рози бўлди. Россия етакчиси Туркияни Европага етказиб бериш учун эҳтимолий газ маркази сифатида танланишини "европалик ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри ишлаш жуда қийин"лиги билан изоҳлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан