Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мьянма ҳукумати БМТ бош котиби Антониу Гутерришни мамлакатга таклиф қилди
29.09.2017 11:15,  
10

Мьянма ҳукумати БМТ бош котиби Антониу Гутерришни мамлакатга ва Рокҳайн штатига сафар қилишга таклиф этди. Айни штатни сўнгги ойда бир неча юз минг роҳингя мусулмонлари тарк этишди. Бу ҳақда Мьянма миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси У Таунг Тун маълум қилган.

Таъкидланишича, аввалроқ Гутерреш Мьянмага мамлакатни зўравонлик туфайли тарк этган роҳинжалар қайтиши учун шарт-шароитларни таъминлашга чақирган эди.

«Янгондаги дипломатик корпус вакиллари журналистлар ҳамроҳлигида душанба куни Ракхайн штати шимолига ташриф буюради. Уларда у ердаги вазият ҳақида биринчи қўллардан ахборот олиш имконияти бўлади. Шуни қувонч билан таъкидламоқчиманки, Мьянма ҳукумати бош котиб ва бош котиб ўринбосарига Мьянмага ташриф буюриш учун таклифнома юборди. Уларни яқин орада кутиб олишга умид қиламиз», — деди У Таунг Тун.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан