Шу йилнинг 12 октябр куни улкан осмон жисми Ернинг яқинидан учиб ўтади. Сайёрамиздаги ҳаётга у ҳеч қандай хавф-хатар солмайди.
Унинг номи 2012 ТС4 бўлиб, беш йил муқаддам аниқланган. Астрономлар унинг диаметри ва вазнини ўлчаган. 2012 ТС4 ҳажман Челябинск метеоритидан каттароқдир.
Агар у сайёрамизга қуласа, жуда катта ҳалокат келиб чиқиши мумкин. Бироқ Ернинг астероид билан тўқнашуви эҳтимоли 0,00055 фоизга тенг, деб ёзмоқда Space сайти.