Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон автомобилларга газ қуйиш шохобчаларини қуришдан воз кечмоқда
14.10.2017 17:53,  
9

Ўзбекистон ҳукумати автомобилларга газ қуйиш шохобча (АГҚШ)ларини қуриш учун ер ажратишни 2017 йил 1 декабрдан бошлаб тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонидан 11 октябрь куни имзоланган қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди.

Айни вақтда фаолият кўрсатаётган АГҚШларни босқичма-босқич автомобилларга газ тўлдириш компрессор станция (АГTКС)ларига айлантириш кўзда тутилган.

«Ўзбекнефтгаз» Жанубий Кореянинг NK Group компанияси билан ҳамкорликда стационар (модулли) ва кўчма АГTКСлар учун ускуналар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи ҳамда уларга техник хизмат кўрсатувчи қўшма корхона ташкил этади.

2019 йил охирига қадар республика бўйлаб 178та ёқилғи қуйиш шохобчасини қуриш режалаштирилмоқда, энг кўп шохобчалар Тошкент вилояти —31та ва Қорақалпоғистонда – 25та – қурилади. Мамлакатда ҳозирда 569та шундай шохобча мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан