Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент қарори билан янги уюшма ташкил этилди
17.10.2017 17:18,  
13

16 октябрь куни Президент “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси ташкил этилди. 

Уюшманинг асосий вазифалари этиб асал маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини тизимли ташкил этиш, асалари пакетлари етиштириш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, асал етиштириш жараёнига илмий асосланган усуллар ва замонавий технологияларни жорий этиш белгилаб қўйилди. 

Уюшма тизимига жойларда асаларичилик тармоғи ташкилотлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича 13 та доимий вакил киритилди. 

Қарор билан “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасининг “Апимондия” халқаро асаларичилик уюшмалари федерациясига аъзо бўлиши назарда тутилган. 

Уюшмани ташкил этиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ барча харажатлар ҳамда Уюшманинг “Апимондия” халқаро асаларичилик уюшмалари федерациясига аъзо бўлиб кириш, аъзолик бадали тўлови дастлабки уч йил давомида АТ “Алоқабанк” маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 

Шунингдек, қарор билан асаларичилик соҳасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш мақсадида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Фарғона давлат университетида зоотехника факультетини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш топширилган. 

АТ “Алоқабанк” ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклида лизинг компанияси ташкил этилади, унга тижорат банклари кредитлари ва лизинг компаниясининг ўз маблағлари ҳисобидан асалари уялари, улар учун зарур жиҳозлар, анжомларни ва асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар, махсус транспорт воситалари ва тиркамалар, асални қадоқлаш технологик линиялари ва бошқа лизинг объектларини лизинг асосида етказиб бериш вазифаси юклатилган. 

Асаларичилик хўжаликлари томонидан асал йиғиш мавсуми давомида ўрмон фонди ерларидан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан (давлат қўриқхоналари, биосфера резерватининг қўриқланадиган зонасидан ташқари), тоғ ва тоғолди ҳудудларидан, табиий пичанзор ва яйловлардан ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш бепул амалга оширилади. 

Белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасига аъзо ташкилотлар томонидан олиб келинадиган наслли материаллар (маҳсулот), асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар ва ускуналар, асалари уяларини ташувчи махсус транспорт воситалари ва тиркамалар, асалари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган ветеринария дори воситалари ва препаратлар, асалари уялари ишлаб чиқариш учун ёғоч ва зарур материаллар, пенополиуретан, уларга ёрдамчи ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, мумпарда ва мум маҳсулотларини 2023 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этиш бўйича имтиёз берилди. 

Мазкур қарор билан асал етиштириш ва уни қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга, асалари пакетлари билан хўжаликларни таъминлашга, асал етиштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга йўналтирилган 2017-2021 йилларда асаларичилик тармоғини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. 

Ушбу қарорга мувофиқ асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2017 йилдаги 15,4 минг тоннадан 2021 йилга бориб 23,7 минг тоннагача етказиш назарда тутилган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан