Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон илк бор АҚШга қовун экспорт қилди
24.10.2017 19:41,  
21

"Ўзтрейд" компанияси Ўзбекистон тарихида илк бор Америка бозорига сархил қовунлар етказиб берди, деб хабар берди Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирликнинг маълумот беришича, бир тонна ҳажмидаги дастлабки партия Нью-Йоркдаги Uz-American Trade Corp савдо уйига жўнатилган.

Бундан ташқари, "Ўзтрейд" АҚШга умумий қиймати 5,1 миллион долларлик текстил, қуритилган мева ва бошқа маҳсулотлар етказиб бериш бўйича экспорт шартномалари имзолади.

Қайд этиш жоиз, Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги "Ўзтрейд" компанияси Нью-Йоркда яқиндагина савдо уйини очганди. Бунда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига амалга оширган сафарининг ўрни беқиёс.

Савдо уйи базасида ўзбек ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари шоу-руми фаолият кўрсатади. Савдо уйи экспорт ҳажмини ошириш ва Ўзбекистон маҳсулотларининг АҚШ бозоридаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан