Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда банан импорти учун нолга тенг ставка 2024 йилнинг 1 январигача амал қилади
11.04.2023 00:37,  
27

МҲТИнинг таҳлилига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонга банан импорти ҳажми 2021 йилдагига қараганда 1,5 баравардан кўпроққа ошган. Қолаверса, ушбу маҳсулотнинг импорти ҳажми мана иккинчи йилдирки жадал суръатда ўсишда давом этмоқда.

UN COMTRADE ва TRADEMAP маълумотлар базасига асосан 2022 йилда Ўзбекистонга банан импорти ҳажми 140,2 минг тоннани ташкил қилган. Бу эса аввалги йилдагига қараганда 1,6 баробар кўп демакдир. Таққослайдиган бўлсак, 2021 йилда мамлакатимиз 2020 йилдагига нисбатан 2,2 баробар кўп банан импорт қилган.

2020 йилда Ўзбекистонга банан импорти ҳажми 2019 йилдагига нисбатан 7 фоизга камайган. 2020 йилда COVID-19 пандемияси бошланишидан олдин Ўзбекистонда банан истеъмоли тез ва сезиларли даражада ўсаётган эди, аммо ўсиш тенденцияси коронавирус таъсири туфайли тўхтаб қолди.  

Кейинги йилларда импортнинг ўсиши тикланди. Банан истеъмолининг ўсишига ҳукуматнинг ушбу маҳсулотга импорт божхона тўловларини нолга тушириш ҳақидаги қарори туртки бўлди. 2021 йилнинг октябрь ойидан Ўзбекистонда банан импорти учун нолга тенг божхона ставкаси тартиби амал қилмоқда ва бу муддат бир неча бор узайтирилди. Айни чоғда нолга тенг ставка 2024 йилнинг 1 январигача амал қилади.  

Шуни таъкидлаш керакки, банан импорт қилувчи кўпгина мамлакатларда ушбу маҳсулот учун импорт тариф божи мавжуд. Масалан, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларда банан учун импорт ставкаси 4 фоизни ташкил этади, Японияда мавсумий ставка қишда 18 фоиз ва ёзда 8 фоиз, Жанубий Кореяда 30 фоиздир.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан