Автоҳалокат: Тошкентда Nexia катта тезликда устунга урилди

26.10.2017 | Жамият | 2632

2017 йил 25 октябрда "Минор" метро бекати олдида кучли ЙТҲ содир бўлди. Aаёл киши бошқарувида бўлган Nexia автоулови катта тезликда столбага бориб урилди. Бунинг оқибатида 4 киши жароҳатланди.

Воқеа жойида бўлган гувоҳларининг сўзларига кўра, қутқарувчилар аёлни машинадан чиқариб, касалхонага олиб кетилди.

Эслатиб ўтамиз, 23 сентябр куни Тошкент Бунёдкор шоҳ кўчасидан катта тезликда ҳаракатланаётган такси дарахтга бориб урилган. Бунинг оқибатида 1950 йилда туғилган йўловчи аёл, вафот этган, унинг 8 ва 11 ёшли набираларининг боши ўрта оғирликда лат еган. Улар касалхонага ётқизилган.