Қамчиқ довонида юк машинаси поезд билан тўқнашиб кетди (видео)

Қамчиқ довонида юк машинаси поезд билан тўқнашиб кетди (видео)

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари юк машинаси ҳамда ҳаракатдаги юк поезди иштирокидаги авария оқибатларини бартараф этди.

Қайд этилишича, автоҳалокат Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг 185-километрида содир бўлган.

 

Маълумотларга кўра, юк автомобили ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб юк поезди билан тўқнашув содир этган. «Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ», — дейилади хабарда.