Қамчиқ довонидаги мудҳиш авария икки киши вафот этди

Қамчиқ довонидаги мудҳиш авария икки киши вафот этди

25 август куни «Тошкент – Ўш» автомобиль йўналишида ҳаракатланган «ISUZU» русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги темир тўсиққа бориб урилган.

ФВВнинг хабар беришича, оқибатда ёнғин келиб чиқиб, автомашина ичидаги ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритилганда, юк машинанинг юкхонасида 8 тонна қурилиш хомашёси, яъни бетонга қўшиладиган кимёвий эритма борлиги маълум бўлган.

Юзага келган вазият юзасидан ФВВ шахсий таркиб ҳамда махсус техникалар зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва ёнғин бартараф этилди.