Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Экспортни қўллаб-қувватлаш кўргазмасида 10,5 млн долларлик шартномалар имзоланди
12.11.2017 14:27,  
8

Ўзэкспомарказда бўлиб ўтган кўргазмада 220 та экспорт учун мўлжалланган, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар иштирок этишди. Улар автомобил  саноати, енгил саноат, электротехника, кимё, тоғ-металлургия, мебел саноатлари    ҳамда қурилиш ва фармацевтика соҳаларида ишлаб чиқарилган 10 мингдан ортиқ маҳсулотларни тақдим этишди.

Кўргазмада Ўзбекистон экспортни қўллаб-қувватлаш фонди ҳам ўз стенди билан иштирок этди. Тадбиркорлар учун маҳсулотни тўғри упаковка қилиш, тўғри маркировка қилиш, “ягона дарчадан”  экспорт сертификати олиш, суғурталаш ва транспортировка қилиш борасида маълумотлар жамланган қўлланмалар тарқатилди.

Шунингдек, Экспортни қўллаб-қувватлаш  фонди иштирокида маҳаллий тадбиркорлар ва бўлажак импортерлар орасида B2B учрашувлар ўтказилди. Қозоғистон, Тожикистон ва Қувайтлик компаниялар билан 10,5 млн долларлик шартномалар имзоланди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан