Ўзбекистонда энг йирик ГЭСлардан бирини лойиҳалаштириш бошланди

13.11.2017 | Ўзбекистон | 3463

Ўзбекистон Ўрта Осиёда энг йирик гидрообъектлардан бири — Пскем ГЭСини қуришни бошлади, деб хабар қилмоқда "Ўзбекгидроэнерго" вакили.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Пскем дарёсида жойлашган янги гидроэлектростанция, йириклиги бўйича Ўзбекистонда Чорвоқ ГЭСидан кейин, иккинчи ўринда бўлади. Унинг қуввати 400 МВтни ташкил қилади, йиллик энергия ишлаб чиқариш ҳажми —  900 млн кВт*соатни ташкил қилади.

"Айни дамда бўлажак ГЭС ҳудудида қурилиш штаби ташкил этилган ва у ерда 400 га яқин мутахассислар лойиҳа-изланиш ва геологик ишларни амалга оширмоқда. Пскем дарёсининг чап қирғоғида умумий қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Янги станция нафақат Тошкент вилоятини электр энергияси билан барқарор равишда таъминлайди ҳамда аграр соҳасининг сув таъминотини кафолатланган равишда амалга оширади", — деди корхона вакили.

Лойиҳанинг умумий қиймати 800 млн доллардан ортиқ бўлиб, унинг катта қисми Ўзбекистон маблағлари ҳисобидан, 240 млн доллари Хитойнинг Эксимбанки томонидан киритилади.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистонда 430 дан ортиқ дарёлар мавжуд. Ҳар йили Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 60 миллиард кВт*соат энергиянинг 6,5 млрд  ГЭСлар ҳисобидан амалга оширилади. Яқин бир неча йил ичида Республика энергосаноатида ГЭСлар улуши 27,4 миллиардов кВт*соатга етказиш кутилмоқда.

Бундан ярим йил олдин, Ўзбекистон гидроэнергетика салоҳиятини ошириш мақсадида, Шавкат Мирзиёев мамлакатда бир неча мингта кичик ва ўрта қувватли ГЭСла қуриш ҳақидаги қарорни имзолаган эди.