Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мажбурий ижро бюроси электр ва газ истеъмолидан ташқари сув таъминоти учун тўловларнинг ундирилишига ҳам масъул этиб белгиланди
17.11.2017 09:46,  
18

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фармонда Ўзбекистоннинг водопровод-канализация хўжалигини бошқариш тизимини, сув истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштиришни, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашни таъминлашга қаратилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар назарда тутилган.

Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг вазифалари доираси кенгайтирилмоқда. Эндиликда, бюро электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасида тўловлар ундирилишини таъминлайди.

Шу муносабат билан, бюрога:

  • биринчидан, сувдан ноқонуний фойдаланиш, водопровод ва канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
  • иккинчидан, сув учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;
  • учинчидан, сув истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимини жорий этиш жараёнини мониторинг қилиш;
  • тўртинчидан, сувни сотиш ва истеъмол қилишнинг ҳисобини юритишда иштирок этиш

каби қўшимча вазифалар юклатилди.

Юклатилган қўшимча вазифаларни бажариш учун бюрога илгари Президентнинг 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони 4-бандига мувофиқ тақдим этилган ваколатларнинг барчаси берилмоқда.

Мисол учун, бюро ходимлари нафақат электр энергияси ва табиий газ, шу билан бирга сув етказиб берилиши ва истеъмолини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлиги, ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектларда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишмаган ҳолда текшириш ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.

Сув учун қарздорлик мавжуд бўлганда ҳам, хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобрақамларига уни сўзсиз ундириш ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган инкассо-топшириқномалари қўйилади, жисмоний шахсларга нисбатан эса иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳақида иш берувчиларга талабномалар юборилади.

Бундан ташқари, бюро ходимлари сув учун ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаган, Бюро талабномалари ижро этилмаган ҳолларда, шунингдек, тармоққа ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатлари аниқланганда, истеъмолчиларни сув таъминоти ва сув чиқариш тармоғидан узиш ҳуқуқига эга бўлади.

Фармоннинг 3-бандида бюро ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари соҳасида жавобгарлик доираси белгилаб берилган бўлиб, бу мазкур идоралар фаолиятида бир-бирининг ишини қайтариш ва такрорийлик ҳолатларини истисно қилади ҳамда ишониб топширилган фаолият йўналиши учун жавобгарликнинг «йўқолиб кетиши»га йўл қўймайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан