Тошкентдаги уйлардан бирида ноёб йиртқич қушлар борлиги аниқланди

17.11.2017 | Жамият | 4254

Тошкент шаҳар Сергели туманидаги уйлардан бирида биоинспекция ходимлари томонидан Қизил китобга киритилган йиртич қушлар борлиги аниқланди, деб хабар қилди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот-хизмати.

Тадбир давомида жами 14 та йиртқич қушлар: лочин, балабан, сапсан, бургут, уккилар, қарчиғай борлиги аниқланди.

Ушбу йиртиқ қушларни сақлаган шахсда тегишли рухсатномалар бўлмаган.

Ҳозирги кунда ушбу ҳуқуқбузарлик юзасидан тезкор-қидирув тадбирлар амалга оширилмоқда. Қушлар биоинспекцияси ходимлари томонидан аниқланган қушлар олиб қўйилиб, махсус қўриқланалиган жойга вақтинчалик жойлаштирилди.

Суд қарори қабул қилингандан сўнг йиртқич қушлар табиат бағрига қўйиб юборилади.