Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гондурасда намойишлар, комендантлик соати жорий этилди
2.12.2017 12:45,  
1

Гондурасда 26 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловларининг якуний натижалари эълон қилинмагани билан боғлиқ норозилик намойишлари давомида камида бир киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Таъкидланишича, ҳукумат қўшинлари ва полицияга тартибсизликлар, талончиликлар ва протестларни босиб туриш учун кенгайтирилган ваколатлар берилди.

Бундан ташқари, вазирлар кенгаши котиби Эбаль Диаснинг маълум қилишича, мамлакат ҳудудида комендантлик соати жорий этилди, у ўн кун давомида амал қилади.

Олий сайлов суди маълумотларига кўра, бюллетенларнинг 94,33 фоизи ўрганиб чиқилганидан сўнг амалдаги президент Хуан Орландо Эрнандес 42,92 фоиз овоз билан етакчилик қилаётгани маълум бўлди. Унинг рақиби, мухолифат вакили Сальвадор Насралла ҳозирча 41,42 фоиз овозга эга. Ғалаба қозониш учун номзодга кўпчилик овоз тўплаш кифоя қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан