Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк 2018 йилда Ўзбекистон иқтисоди неча фоизга ўсишини тахмин қилди
4.12.2017 20:06,  
1

Марказий банк прогнозига кўра, келаси йил Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулоти 5,5 – 6 фоизга ўсади. “2018 йилда мамлакатда иқтисодий ўсиш суръатлари 5,5-6,0 фоиз атрофида бўлиши, Давлат бюджетининг профицит билан ижро этилиши, шуниндек мамлакат тўлов баланси, шу жумладан жорий операциялар ҳисобварағининг ижобий сальдоси кутилмоқда”, — дейилган банк хабарида.

Тўлов баланси ва жорий операциялар ҳисобварағининг ижобийлиги, ўз навбатида, сўм алмашув курсининг барқарорлигини мустаҳкамловчи омил бўлиб хизмат қилади.

Банк хулосасига кўра, ушбу ўсиш асосан Ўзбекистоннинг  ташқи ҳамкор мамлакатларида содир бўлган иқтисодий ўсиш билан боғлиқ бўлади. Хусусан, Россия, Туркия ва Қозоғистонда кутилаётган иқтисодиёт ўсиши ушбу мамлакатларда Ўзбекистон маҳсулотларига бўлган талабнинг ошишига ҳам олиб келади.

Шу билан бир вақта 2018 йилда инфляция миқдорининг кескин ошишига олиб келиш хавфи бор. Марказий банк хабарига кўра, бунга сабаб нафақат инфляция балким, иқтисодиёт эркинлаштируви, валюта курсларини либераллаштириш, ички нархларнинг ташқи нархларга мослашуви, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш миқдори ошиши ва импорт қилинадиган ёнилғи нархларнинг ўсиши ҳам бўлиши мумкин экан.

Бан прогноз қилишича, юқоридаги омиллар туфайли 2018 йилда ҳам йиллик инфляция миқдори 11,5-13,5 фоизни ташкил этиши мумкин.

Марказий банк инфляция суръатларини имкон қадар қисқа муддатларда бир хонали сон даражасигача пасайтириш бўйича барча зарурий чораларни кўриб боради. Хусусан, қайта молиялаш ставкаси 2018 йил давомида ҳам 14 фоиз миқдорида сақлаб туриш режалаштирилмоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан