Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тижорат банкларида ички назорат қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан билдирилаётган фикрлар борасида Марказий банк баёнот берди
6.04.2023 11:23,  
171

Ижтимоий тармоқларда тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан билдирилаётган фикрлар борасида Марказий банк баёнот берди.

Унда қуйидагилар маълум қилинди:

🔸Ички назорат қоидаларининг 49-бандига киритилган дастлабки 2 та хатбошисида келтирилган мезонлар жисмоний шахслар ўртасидаги картадан картага пул ўтказмалари орқали амалга ошириладиган ноқонуний операцияларни аниқлашга қаратилган. 

🔸Бундай операциялар турига ноқонуний қимор ва гаров ўйинлари бўйича операциялар, фирибгарлик ҳолатлари ва бошқалар киради. Бугунги кунда мазкур турдаги операцияларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бундай ноқонуний операциялар қуйидаги йўллар билан:

▪️бир жисмоний шахс томонидан турли банкларда очилган бир нечта банк карталари ёрдамида йирик миқдордаги пул маблағларини бўлиб-бўлиб ўтказиш орқали;

▪️пул маблағларини конверсия қилиш ёки нақдлаштириш мақсадида турли банкларда очилган бир нечта банк карталаридан маблағларни битта картага ўтказиш;

▪️битта жисмоний шахс картасидан бошқа жисмоний шахсларнинг банк карталарига ёки электрон ҳамёнларига маълум вақт ичида кўп миқдорда пул маблағларини ўтказилиши ва аксинча, битта жисмоний шахс картасига бошқа шахсларнинг банк карталаридан ёки электрон ҳамёнларидан пул маблағларини келиб тушиши орқали амалга оширилаётганлиги кузатилмоқда.

🔸Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига янги киритилган ўзгартиришларда юқорида таъкидланган операцияларни аниқлаш учун операцияларни амалга оширилиши даврийлиги ва миқдорига тегишли чегаралар киритилди.

🔸Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, ушбу янги қоидалар жисмоний шахсларнинг омонатларини электрон ҳамёнларига ёки банк карталарига қайтарилиши, шунингдек, товар ва хизматлар учун тўловлар, хусусан, ипотека кредити ёки автокредит бўйича бошланғич бадал тўлови билан боғлиқ операцияларга татбиқ этилмайди.

🔸Яъни шубҳали операцияларни аниқлашда омонат ва кредит ҳисобварақлари орқали амалга оширилган операциялар ҳисобга олинмайди ва махсус ваколатли давлат органига тақдим этилмайди.

🔸Бугунги кунда тижорат банклари томонидан ўз таваккалчиликларидан келиб чиққан ҳолда, мобил иловаларда бир жисмоний шахс томонидан бириктириладиган банк карталари сонига ёки операциялар суммасига нисбатан чегаравий мониторинг мезонлари жорий қилинган.

🔸Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти соҳа бўйича махсус ваколатли давлат органи бўлиб, барча ташкилотлардан юборилаётган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни саралаш, қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилиш орқали жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатларини аниқлайди.

🔸Шу сабабли, қайд этилган мезонларга мувофиқ келувчи операциялар махсус ваколатли давлат органига банклараро ўтадиган  жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ операцияларни аниқлаш мақсадида умумий таҳлилни амалга ошириш учун юборилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан