Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Aвтомобиль ташувчилар ва логистика компанияларига солиқ имтиёзлари берилди
5.12.2017 14:26,  
29

Президентнинг «2018—2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юкларни ташиш бўйича ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан автомобиль ташувчилар ва логистика компанияларига солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди.

Халқаро автомобиль ташувларини амалга оширадиган миллий автотранспорт корхоналари ҳамда транспорт-логистика компаниялари 2022 йилгача қўшилган қиймат, мол-мулк солиқларини тўлашдан, шунингдек, ер солиғидан озод қилинади.

Шу билан бир вақтда ортган пуллар компанияларнинг ўз автотранспорт воситалари паркини кенгайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишга, замонавий омборхона терминалларини яратишга ва банк кредитларини ёпишга сарфланиши керак.

Бундан ташқари, компаниялар келтирилаётган омборхона ускуналари, юк ортиш ва тушириш техникаси, агрегатлар, захира қисмлар ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган бошқа маҳсулотлар учун божхона тўловларидан озод қилинади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан