Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жакартада Трампга қарши йирик намойишлар бўлиб ўтмоқда
10.12.2017 16:09,  
3

АҚШнинг Жакартадаги элчихонаси олдида якшанба куни 6 минг нафарга яқин киши тўпланди. Бу ҳақда Straits Times нашри полицияга асосланиб хабар тарқатди.

Намойишчиларни Индонезия мухолифати коалициясига кирувчи «Тараққиёт ва адолат» партияси вакиллари бошқаргани билдирилмоқда.

«Биз мазкур қарорни қабул қилмаслигимиз ва қарши эканлигимизни кўрсатиш учун тўпландик. Дунёдаги аксарият одамлар Трампнинг баёнотларига қўшилмайди, деб ҳисоблаймиз», — таъкидлади партия вакиллари.

6 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддуснинг Исроил пойтахти деб тан олинишини эълон қилди. У АҚШ Давлат департаментига Тель-Авивдаги элчихонани Қуддусга кўчиришга тайёргарлик кўришни бошлаш вазифасини топширди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан